Ассалому алайкум! Бир танишим (чет элдамиз иккаламиз ҳам) менга айтдики, ука мени банк картам йўқ шунинг учун кимгадир пул ўтказа олмайман деди ва менга айтдики сизни картангиз бор шу пулни ўтказиб берсангиз сизга фалонча пул берсам деди ва мен рози бўлдим. Бу пул ўтказиб бериш ҳолатибир неча марта давом этди ва этиб келяпти. Менга берилган пул ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Пул етказиб бериш учун хизмат ҳақи бўлса жоиз. Худди вестерн юнионга ўхшаб. Қарз бериб туриш учун бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!