Ассалому алайкум! Тиш қўйдирмоқчи эдим, тиш қўйдиришдан олдин олинган тиш ўрнига суяк билан тўлдирилар экан. Тўлдириладиган суяк 2 хил бўлар экан. Мол суяги, бисмиллах деб сўйилмаган, кореянинг мол суяги ва одам суяги. Одамдан олинган суяк эгасининг розилиги билан олинганлиги номалум. Бу холатда бу суякларни қуйдирса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тўнғиз ва одамнинг суягидан бошқани суягидан қўйдириш жоиз. Бисмиллаҳни айтиб сўйиш шарт эмас. Тўнғиз ва инсондан бошқа ўлимтикнинг суяги ва юнги пок ҳисобланади. Валлоҳу аълам!