Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвидсиз уқиладиган жума намози

00:00 / 09.06.2012 | eski savollar | 2863
ассаламу алайкум ҳурматли Устоз, Менинг ишҳонам мен яшайдиган шаҳардан таҳминан 18 км узоқликдаги бошқа бир шаҳарда жойлашган. Бу шаҳарда намоз уқигани масжид юқ, жума кунлари эса жума намози учун бизга атига 1 соатгина ажратилган.шунинг учун ишҳонамизга энг яқин таҳминан 8 км лар узоқликда жойлашган бошқа бир шаҳарга жума уқигани борамиз (мен ва бродарим). Афсуслар булсинки у эрдаги мусулмон жамоатининг тарқоқлиги сабабли уларнинг на масжиди ва на имоми бор. Улар кичикроқ бир бинони жума кунлари жума намози уқиш мақсадида ижарага олишади ва кимни имкони булса уша имомлик қилади. Имомлик қиладиганларнинг аксарини илми юқ, энг ачинарлиси эса улардан 90 фоизи Қуронни тажвидсиз қироат қиладилар (қолган 10 фоизи тажвид билан тиловат қилсада деярлик имомлик қилмай қуйганлар ёки бу жойлардан кучиб кетганлар). Жума ҳутбаси ҳам маҳаллий аҳоли тилидаги мусулмонлар ҳаққига қилинган дуолар билан ёки уша кунги мавзу билан чэклашади, мусулмонларни яҳшиликка чақириб ёмонликдан қайтаришга ундайдиган на бир оят ва на бир ҳадис келтирадилар. Ташкили ишларга мас'ул булган мусулмон бродарларга жамоатга тажвидсиз Қурон тиловат қилиб жума номизини уқиб бериш гуноҳлигини эслатиб юқоридаги ҳолат буйича шикоят қилдик, натижа эса о'ша-о'ша. Алҳамдулиллаҳ биз тажвид илмидан таҳсил олганмиз, лекин маҳаллий аҳоли тилида мав'иза қилгани илмимиз юқ,шунинг учун биз имомлик қила олмаймиз. Саволим, бундай ҳолатда нима қилган афзал? Раҳмат ассаламу алайкум

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уларга тушунтириб, сизлар имомликка ўтинглар. Мавиъзани улар қилишсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat