ҳурматли Шайх ҳазратлари! Бир муҳим масала юзасидан сизга мурожаат қиляпман. Йевропада ўқийман, Худога шукр шаҳарда жоме масжиди бор. Жума намозини шу масжидда ўқияпман, лекин бу ерда асосан Шимолий Африкадан келган мусулмонлар, аниғини билмайман, Моликий мазҳабида бўлишса керак.
Бизда Жума намозидан олдин 4 ракат, кейин 4 ракат суннат ўқилиши маълум. Бу ерда эса намоз вақти кириши билан азон айтилиб имом амри-маъруфни бошлаб юборади ва кейин икки ракат фарз намози ўқилиши билан тугайди. Шунда олдинги 4 ракат суннатни ўқиб бўлмаяпти, яъни имом маърузани бошлагач жим туриб ешитиш кераклиги юзасидан.
Шу сабабдан ҳар сафар Жума намозини фарзидан кейин 8 ракат суннатни ўқишга тўғри келяпти. Бундай ҳолатда нима қилишим лозим? Ҳозир тутаётган ёълим тўғрими? Бу ҳар сафар такрорланаверса ҳам бўладими? Ёки аввалги 4 ракат суннатни имом маърузасини бошлаганидан кейин ҳам ўқийверайми?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Азонни икки марта айтишади. Биринчи азондан кейин тезда тўрт ракат суннатни ўқиб олиш керак. Имкони бўлмаса, ҳозирга ишингиз тўғри.