Ассалому алайкум! Уй ишлари кўп бўлганда, иш кийимида юрамиз. Бир жавобда нажас бор жойда зикр қилиш жоиз эмаслигини ўқидим, кийимимда нажас бормикин деган васаваса билан зикрдан ғофил қолябман, кийимимда ёки оёқ кийимимда нажас бўлса зикр қилишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бемалол зикр қилаверинг. Нажосат бор жойда дегандан мақсад таҳоратхона ёки ахлатхоналар назарда тутилган. Валлоҳу аълам!