Ассалому алайкум! 1). Ўғирлик қилиб кеинчалик вақт ўтиб товба қилса, уни хукуми қандай? Нима қилиш керак оша гунохини ювиш учун. Агар ўша ўғирланган пулга нарса об уни йўқотиб қўйса ўша йўқотилган нарса, ёки қандайдур мусибат ўша қилган ўғирликга кафорат бўладими.
– Ва алайкум ассалом! Ўғирликка қўл урган киши дарҳол тавба қилиши ва ўғирлаган нарсасини эгасига қайтариши лозим. Агар ўша нарсага талофат етса ёки йўқотиб қўйса ёки ишлатиб юборса унинг қийматини бериб эгасини рози қилиши шарт. Валлоҳу аълам!