Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фарзанд оиласини бузиш

17:43 / 21.04.2013 | musofir | 3336
Ассаламу Алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ илмингизни янада зиёда айласин. Мухтожларга, адашганларга, иккиланганларга Аллоҳ сабр берсин ва илм-маърифат билан йўл курсатишингизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Оила қурганимга 1 йилдан ошди. Аёлимни ҳижобга киргиздим, фарзларни бажаришида Исломий тарбия бериб келяпман. 1 хафтага чет-элга бориб келишим сабаб бўлиб қайнонам хотинимни ўз уйига олиб кетди. Ўртада совуқчилик кундан кунга ошиб, қудалар ўртасида ислоҳ қилиб бўлмайдиган даражада адоват пайдо бўлди. Кудаларнинг Ота-онам ва манга қилинган, гапирилган хурматсизликларидан Ота-онамнинг келинга ҳам бўлган муносабатлари аянчли ахволга келди, хотонимнинг баъзи турмушдаги камчиликлари уларга тоғдек куриниб ундан кўнгиллари совий бошлади. Ота онамни қаттиқ хурмат қиламан ва эъзозлайман. Оила ҳам муқаддас, аёлимда ҳам кўнглим бор. Волидаларим аёлимдан, у билан яшашдан воз кечишимни, рухсатини беришимни талаб қилишяпти. Акс холда-"Оқпадарсан" деб 4 маротаба айтишди. Аёлим мени жуда яхши кўради, лекин унинг ота-онаси ҳам бирга яшашимизга қарши. Қайнотам билан бир неча маротаба сухбатлашдим. Аммо қудалар ўртасидаги совуқчилик ҳаммасини бузиб юборди ва хотиним қарши була туриб кўчларини олиб кетди. Аёлимга қайтиб келиши, қўрқмалиги ва айтганимдек қилишга буюрдим. Аёлим ота онаси рухсатисиз ўзи келолмаслиги, қайтиб келса менинг ота онам қабул қилолмаслигидан қўрқиб, узим олиб кетишимни сураяпти. Унга уйга келишини ва Менинг химоямда, қарамоғимда бўлишини тушунтирдим. У эса ўз ота онаси ва мени розилигимни хохлаяпти. Унга оят ва хадислардан бирмунча мисоллар келтирдим. Ҳазрат саволларим қуйдагича. Бу холатда. . . 1. Ота-она фарзандини турмушдан ажратишга хаққи борми? 2. Аёлимдан ажратиш учун Оқпадарсан дейилиши ҳукми ўтадими? 3. Аёлим Ота-онасини айтганини қилиб ажрашиши керакми, ёки Эрининг айтганимни қилиб қарамоғимга келиши афзалми. 4. Агар ота-онам хотиним бош эгиб келса ҳам охирги чорада уни қабул қилишмаса, у билан алоҳида яшаб кетсам тўғри бўладими, ёки ота-онамни айтганиними? 5. Ҳазрат, Аллоҳ берган синовларидан яхши ўтиб, бу хикмат дунё ва охиратим учун хайрли бўлишлигида дуо қилинг ва менга шариатга мувофиқ йўлни курсатинг. Аллоҳдан нусрат сўраб сизнинг жавобингизга мухтожман. Ассаламу алаикум ВРТ ВБТ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ота-она боласининг оиласини бузишга ҳақи йўқ! Буни ёзавериб чарчадик. Эски савол жавоб сйтидан ўқиб яхшиаб тушуниб олинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat