Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредитга савдо қиладиган дўконлар учун дастур яратиш

11:16 / 21.09.2020 | Behzod Rajabov | 1875

Ассалому алайкум! Мен дастурчиман. Менга ҳозир битта дўконлар тармоғининг дастурини яратиш топширилган. Бу дастур орқали дўкондаги барча ҳаракатлар назорат қилиб борилади. Маҳсулот кирим бўлиши ва сотилиши, омборда қанча маҳсулот қолганлиги, ойлик ва йиллик фойдалар ҳисоботи, ишчиларнинг сотган маҳсулотлари ҳисоботи ва ҳаказо. Бу дўконда маҳсулотлари кредитга ҳам сотилар екан. Мендан дастурга ўша кредитга сотиладиган маҳсулотларнинг сотилиши ва ундан келган фойдаларни ҳисоблайдиган имкониятни ҳам қўшиб беришимни сўрашябди. Мен ушбу дастурни яратиб бериб пул ишлашим ҳалолми? Агарда бу иш ҳалол ҳисобланмаса мен буюртмачидан дастурнинг кредитга оид бўлимларининг пулларни олмасам иш ҳаққимнинг қолган қисми менга ҳалол ҳисобланадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ўзингиз шунга солиб кўринг. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat