Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайпоқга масҳ тортиш, истиҳора намози учун энг маъқул вақт қайси?

00:00 / 27.01.2007 | eski savollar | 3650

Ассалому алайкум.
Саволлар:
1.Пайпоққа масх тортса бўладими? Агар мумкин бўлса қайси мазҳабда?
2.Истиҳора намозини энг яхши пайти қайси пайт? Менга ҳуфтондан кейин дейишган эди. Мен аниғини билмоқчи эдим.
3.Бу ерда баъзи биродарлар пизза сотишади, яъни хонадонларга олиб боришади. У ерда тўнғиз гўшти ҳам бўлади. Уларни топаётган пуллари ҳаромми?
4.Витр намозини бир ракат қилиб ўқиса ҳам бўладими? Бир биродарим бир ракат ўқийди.Нега бир ракат ўқияпсиз десам, ҳадисдан ҳужжат келтирди. Илтимос агар шу нарсалар бор бўлса мазҳабларни ҳукмларини ҳам келтирсангиз.
5.Агар мен эридан ажрашган аёлга Аллоҳ учун уйланмоқчи бўлсам, у аёл намоз ўқийди ва ҳижобда. Аммо ота-онам рози бўлишмаса, уйлансам бўладими? Умуман ота-онани розилигисиз уйланса бўладими? Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Пайпоққа масҳ тортиб бўлмайди. Баъзи бир ўзини билмаганлар тортса бўлади деб одамларнинг бошини айлантирган, холос.Бу тушунмовчилик «жавроб» сўзини тўғри билмасликдан келиб чиққан. «Жавроб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. «Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўътамад луғат китобларда айтилишича, «жавроб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконийлар ҳам тасдиқлашган. Шавконий: «Махси юмшоқ ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, «жавроб» эса чориқдан ҳам катта бўлади», деганлар. Ибн Арабий, ал-Айний ва бошқа уламолар «жавроб» жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди», деганлар. У руслардаги «пийма» номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир. «Жавроб» ҳақида уламоларнинг гаплари турлича бўлиши, ул оёқ кийимининг ҳар юртда ҳар хил бўлишидандир. Бунга «дўппи» деб аталган бош кийим турли юртларда турлича бўлиши мисол бўла олади.
Абдурраззоқ ривоят қилишларича, Абу Масъуд ал-Ансорий жавроби ва ковушига масҳ тортар экан. Нима бўлганда ҳам, ҳамма масҳ муддатида юриб туришга, сув, лой каби турли нарсаларни оёққа ўтмаслигига молик бўлиши кераклигига иттифоқ қилган.Ҳозирги пайтда баъзи араб юртларида юпқа латтадан бўлган замонавий пайпоқлар «жавроб» дейилади. Баъзи бир одамлар ана шу «жавроб» ҳадисда зикр қилинган «жавроб» деб, унга ҳам масҳ тортса бўлади, деб фатво бермоқдалар. Бу мутлақо нотўғридир. Ким бу гапни эшитса, асло қабул қилмаслиги керак. Агар олдин билмай қабул қилса, энди ундан қайтиб, пайпоққа масҳ тортмаслиги керак.
2. Истихора намозини уйқуга ётишдан аввал ўқилади.
3. Бошқа иш топишга ҳаракат қилсинлар.
4. Витр намози Ҳанафий мазҳаби бўйича уч ракат. Бир ракат Витр ўқишни шофеъий мазҳабида олинган. Биродарингиз ҳадисдан ўзи ҳукм чиқаришга уринмагани маъқул. Витрнинг қунути. Қунут луғатда дуо ва тазарруъ маъносидадир. Шариатда эса, намозда рукудан олдин ёки кейин туриб Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ёмонликни даф қилиш ёки яхшиликни жалб қилишни сўрашдир.Ҳанафий мазҳаби бўйича Витр намозида қунут дуоси ўқилади. Витр намозининг учинчи ракатида қироатни тамом қилганидан сўнг намозни бошлашдагига ўхшатиб такбир айтиб, икки қўлини кўтаради. Сўнгра қўлларини киндиги остига қўяди ва қунутни ўқиб кейин рукуга кетади. Ҳанафий мазҳаби бўйича Витр намозида доимо ва мусийбат тушганида қироатни ошкора қиладиган намозлардагина қунут ўқилади. Бомдод намозида қунут ўқиш мансух бўлган. Имом Баззор, Табароний, Ибн Аби Шайба ва Таҳовийлар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозида бир ой Қунут ўқиб сўнгра тарк қилдилар», дейилган.Ҳанафий мазҳаби Витрда рукудан олдин қунут ўқишга қуйидаги далилларни келтиришади:
1. Ҳазрати Умар, Али ибн Аби Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Убай ибн Каъблардан қилинган ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қунутлари Витр рукусидан олдин эди», дейилган.
2. Дора Қутний Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Витрда қунутни қандай ўқишларига назар солиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тунаб қолдим. Витрда рукудан аввал қунут ўқидилар. Сўнгра онам Умму Абдга, бориб, у зотнинг аёллари билан тунаб қолинг, назар солингчи, Витрда қандоқ қилиб қунут ўқир эканлар, дедим. Бас, келиб менга у зотнинг рукудан олдин қунут ўқиганлари хабарини бердилар».
3. Юқорида зикр қилинган Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг ҳадислари ва бошқа кўплаб ҳадислар. Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари қунутда ўқиладиган дуога ушбу далилни келтирадилар: Имом Абу Довуд Холид ибн Аби Имрондан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Музарнинг зиддига дуо қилаётганларида бирдан Жаброил келди ва У зотга, жим, деб ишора қилди. У зот жим бўлдилар. Бас, У: «Эй, Муҳаммад, албатта, Аллоҳ сени сўконғич қилиб ҳам, лаънатловчи қилиб ҳам юборгани йўқ. Албатта, сени оламларга раҳмат қилиб юборди. Сенга ишдан ҳеч бир нарса йўқдир», деди. Сўнгра қунутни ўргатди: «Аллоћумма иннаа настаъийнука ва настаҳдийка ва настағфирука ва натубу илайк. Ва нуъминубика ва натаваккалу алайк. Ва нусни алайкал хойра куллаҳ. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку ман яфжурук. Аллоҳумма ийяка наъбуду ва лака нусолли ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду. Ва наржу раҳматака ва нахша азабака. Инна азабака бил куффаари мулҳиқ».
Дуонинг маъноси:«Эй, бор Худоё, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз, Сендан ҳидоят сўраймиз, Сенга истиғфор айтамиз ва Сенга тавба қиламиз. Ва Сенга иймон келтирамиз ва Сенга таваккал ќиламиз. Ва Сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз. Ким Сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз. Эй, бор Худоё, Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Ва Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир».Саҳобаи киромлар ушбу дуога иттифоқ қилганлар, бу дуо ҳазрати Умар ва у кишининг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умарнинг дуолари сифатида ҳам машҳур бўлган. Ким дуои қунутни ўқимай рукуга кетган бўлса, саҳв саждаси қилади. Қунут дуосини билмаган одам уни ёдлаб олгунча, уч марта «Аллоҳуммағфир лии»деса ёки «Роббанаа атина»ни ўқиб турса бўлади.
5. Ота-онанинг розилиги билан уйланган яхши. Аммо фиқҳий тарафдан уларнинг розилигисиз никоҳ бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat