Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратда

19:53 / 25.11.2021 | Yorqinbek Yuldashev | 2419

Ассалому алайкум! Таҳоратдан кичик ҳожат қилиб бавлни сиқиб ташар эдим. Кейин билсам ювиш керак экан энди ўқиган намозларим нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! «Истинжо» сўзи луғатда «ахлатни кетказиш» деган маънони англатади.
Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ёрдамида кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса билан артишга «истинжо» дейилади.
Агар нажосат махраждан бир дирҳамдан кўпроқ тар­қалган бўлса, ундан истинжо қилиш вожибдир.
Чунки бир дирҳам афв қилинган миқдордир. Ундан зиёдидан покланиш албатта вожиб бўлади.
Нажосатни ювиш шарт қилинмаган тош, истинжо учун алоҳида тайёрланган қоғоздан фойдалансангиз ҳам бўлади.
Истинжо учун алоҳида тайёрланган қоғоз билан истинжо қилишга ҳамма уламолар рухсат берганлар. Чунки бундай қоғозлар айнан мана шу мақсад учун тайёрланган нарсадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat