Барча қалбларнинг эгаси ва тарбиячиси - Оллоҳга ҳамду санолар, пайг'мбари Муҳаммад с.а.в.га дуруду саловотлар, сиз аҳли мо'мин биродарларга Оллоҳнинг чэксиз раҳмати бо'лсин.Муҳтарам Ҳазрат,Сиздан илтимос, ҳали диндан ҳабари бо'лмаган инсонларнинг қалбида Иймон нури уйгонишлиги учун сабабчи бо'ла оладиган бирор Китоб ёки Китоблар бо'лса тавсия этсангиз?Мен бу китобни онамга тақдим этмоқчи эдим, шояд ана шундай бир китоб сабаб Оллоҳ қалбларини Иймон нури ила мунаввар айласа. Меннинг тушунтиришга бо'лган ҳаракатларим наф бергани ё'қ, Уларнинг Исломдаги энг асосий ва оддий тушунчалар - Оллоҳнинг борлиги ва ягоналиги, Қиёмат куни ва Қайта тирилишнинг ҳақ эканлиги каби ҳақиқатларга ҳам ишонмасликлари мени ташвишга солади. Менинг бу ҳақдаги гапларимни умуман жиддий қабул қилмайдилар ва кулгили деб биладилар.Китоб масаласидаги тавсиянгиз ила бир қаторда сизнинг дуоингизга ҳам умид қилиб қоламиз.Дини Ислом ё'лида қилаётга сай ҳаракатларингизга Оллоҳнинг о'зи баракот берсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ