Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибн Сино ҳақларида

00:00 / 19.11.2012 | eski savollar | 3803
Ассалому алейкум Ҳурматли ва Муҳтарам Шайҳ ҳазратлари. Алҳамдулиллаҳ ҳалқимиз Сиздек устозга эга ва Алҳамдулиллаҳ Интернет орқали анча нарсани билиб олиш имконияти бор. Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин. Интернетдаги форумларнинг бирида тожикистонлик бир биродарнинг ёзган нарсаси мени ҳайрон қолдирди. Гап Ҳазрат Умар Ҳайём ҳақларида эди. Мазкур биродарнинг айтишича, Умар Ҳайёмни қайсидир домлолар таҳқир қилар эканлар, сабаби - Умар Ҳайём Ибн Синонинг фалсафасини олг'а сурар эмишлар. Давом ёзиб дейдики, Ибн Сино дейдиким, АГАР САБАБ АЛЛОҲ БО'ЛСА ВА САБАБНИНГ МАҲСУЛИ ДУНЙО БО'ЛСА, САБАБ (АЛЛОҲ) БОҚИЙ, ЙА'НИ АБАДИЙ БО'ЛСА, ДУНЙО ҲАМ БОҚИЙ БО'ЛАДИ. Ва шу фалсафани Имом Г'аззолий р.а. БУ ҚУР'ОНГА ЗИД НАРСАДИР деганлар, дейди.Мен айтдим, биродар бундай дема, улар ҳаммалари Аллоҳнинг до'стлари, ва мени ҳам о'ша форумда ко'пчилик қо'ллади. Мен со'радим, Имом Г'аззолийнинг қайси китобида шу нарса ёзилган деб. У биродар жавоб ёзиб, Имом Г'аззолий "Таҳофут-ул фалосиф" китобида ва Ҳазрат Жомийнинг "Луж'ат-ул асрор" достонларида Ибн Синони таҳқир қилиб, Ибн Синони гаплари бид'ат ва куфрдир. Менга ишонмасанг, шу адабиётларга мурожаат қил деб ёзди.Ростини айтсам мен бу нарсаларга ишонмайман. Лекин мазкур адабиётлар менда мавжуд эмаслиги сабабли Сизга мурожаат қилишга мажбурман. Савол: 1. Тожикистонлик биродарнинг гаплари ростми? Агар рост бо'лмаса мазкур биродарнинг ақидасини тузатиш учун Сиздан далил келтиришни илтимос қилар эдим.Жавоб учун олдиндан ташаккур. Ассаламу алейкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Файласуфлар билан уламолар орасида бу каби тортишувлар кўп бўлган. Бу каби нарсалар ҳақида “Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” деган китобимда сўз юртилиган. Ўша китобни ўқисангиз, масалани тушинишингиз мумкин бўлар деган умиддаман.

Топ рейтинг www.uz Openstat