Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййит қандай ювилади?

17:37 / 09.03.2017 | Abrorali | 8774

Ассалому алайкум! Ҳурматли азизлар маййитни ювишликни узига ҳос амал ва қоидалари, ювиш жараёнида уқиладиган дуолари борми ёки тирик инсон ғусл қилгани каби ювиладими? Бу ишни қилиш учун шу иш билан шугулланиб юрган инсондан куриб ювиш жараёнида қатнашиб ўрганиш жоизми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!


Шу иш билан шуғулланиб юрган инсондан ўрганиш керак.

Ғуслга кетадиган нарсалар:

1).     Маййитни ғусл қилдириш учун уни етқизиладиган тахта. Бу асосан қабристон ва масжидларда топилпди. Агар у бўлмаса, қандай бўлсамин ўликни устига ётқизиб ювишга ярайдиган нарса кифоя қилади.

2). Чўмилтириш учун сув идиши. Заруратга қараб икки ёки учта челак кифоя қилади.

3). Бир дона чўмич.

4). Истинжо қилдириш учун 3 ёки 5 та кесак ёки ҳожатхона қоғози.

5). Пахта (эҳтиёжга қараб)

6). Атир совун

7). Атир

8). Сидр барги, лўбон, кофур (агар топилса)

9). Лўнги, маййитнинг киндигидан тиззасигача беркитиб турадиган мато. Оппоқ юпқа бўлмай, авратни кўрсатмайдиган бўлгани маъқул. Рангли мато бўлса ҳам майли.

10). Қўлқоп. Икки дона. Тоза қалин матодан қилиб олса ҳам бўлади.


МАЙЙИНИ ҒУСЛ ҚИЛДИРИШНИНГ БАТАФСИЛ ЙЎЛИ


Аввало маййитни ётқизилиб ювиладиган тахтани уч ёки беш ёки етти бор лўбон (хушбўй тутатқи) билан хушбўйлантирилади ва тахта устига маййитни ётқизилади. Маййитнинг ўнг томони қибла тарафига бўлгани афзал. Бунинг имкони бўлмаса, имкони борича ётқизилади.

Сўнг маййит устидан кийим(кўйлак, иштон ва ич кийим)лари ечиб олинади. Аврат жойидаги кийимини ечишдан аввал сув текканда аврат намоён бўлмайдиган, киндигидан тиззасигача ёпиб турадиган матони устига ташланади.

Масала: Киндик остидан тиззасиигача маййитнинг аъзосига назар қилиш, қўлқопсиз қўлини теккизиш жоиз эмас. Маййитни истинжо қилдириш ва ғусл қилдиришда қўлга қўлқоп кийиб ёки бирор латтани ўраб олиб қилинади. Чунки тириклигида қараш, қўл теккизиш жоиз бўлмаган жойларга вафот этганидан кейин ҳам қўлқопсиз қўл теккизиш ҳамда қараш жоиз эмас.

Масала: Ғуслни бошлашдан аввал маййитни бир оз ўтиришга яқин қилинади ва қорнини оҳиста силаб, ичидаги (бавл ва бошқа чиқиндилар) чиқарилади. Кесак ёки сув билан истинжо қилдирилади. Сўнг таҳорат қилдирилади. Аввало сув билан маййитнинг қўли ювилади. Сўнг бирор бир латтани хўллаб, лаб ва милкларига сув уч бор етқазилади. Кейин латтани хўллаб бурин тешиклари уч марта артилади. Лекин ғусл вожиб ёки ҳайз-нифос ҳолатида вафот этса, оғзини очиб сув қуйилади ва латтага шимдириб олинади. Бурнига ҳам шундай қилинади.

Сўнг бурун, оғиз ва қўлоқларга сув кириб кетмаслиги учун пахта тиқиб қўйилади. Кейин юзини уч бор ювилади. Сўнг икки қўлини чиғаноқлари билан қўшиб уч бор ювилади. Сўнг бошга масҳ тортилади. Сўнг уч бор оёқларини ювилади.

Таҳорат қилдириб бўлингач, боши (эркак киши бўлса, боши билан бирга сақоли)га гули хайр ёки хитмий ёки улар бўлмаса хушбўй совун суртиб ювилади.

Сўнг маййитни чап тарафга ёнбошлатиб, илиқ сув билан сув етган жойларигача уч бор ювилади. Сўнг ўнг тарафга ёнбошлатиб, қолган жойларини уч бор ювилади.

Ундан кейин агар ғуслнинг аввалида қорнидаги чиқиндилар чиқариб юборилмаган бўлса, бир оз ўтиришга яқин қилинади ва қорнини оҳиста силаб, ичидаги (бавл ва бошқа чиқиндилар) чиқарилади. Кесак ёки сув билан истинжо қилдирилади. Қилинган таҳорат ва ғуслни қайта қилишга ҳожат йўқ. Чунки ичидан чиққан нопок нарсалар маййитнинг ттаҳорат ва ғуслини кетказмайди.

Сўнг маййитни чап тарафга ёнбошлатиб, устидан кофур қўшилган сувни бошидан оёғигача сув етган жойларигача уч бор ювилади. Сўнг ўнг тарафга ёнбошлатиб, қолган жойларини уч бор ювилади. Кейин маййитнинг баданини қуруқ мато билан артилади. Киндигидан тиззасигача ёпилган лўнгини қуруғига алмаштирилади.

Сўнг кафан ёзилган жойга олинади. Унинг батафсил баёни келгусида келади.

Масала: Юқори баёнини қилинган ғуслнинг услуби суннат амал бўлиб, агар уч марта ювишнинг имкони бўлмаса, бутун баданга бир бор сув етказиб чиқилса ҳам ғуслнинг фарзи адо бўлади.

Масала: Ғусл қилдириш тирикларни вазифаси бўлгани учун ҳам жасад ёмғирда қолиб ёки қандайдир йўл ила бутун бадани хўл бўлса, ғуслнинг ўрнига ўтмайди. Алоҳида ғусл қилдириш фарз бўлади. Шунингдек сувга чўкиб ўлган кишини ҳам ғусл қилдириш фарздир. Унинг учун жасадни сувдан чиқариб олишдан аввал ғусл қилдириш. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat