Ассалому алайкум! Олдинги савол берганимда сабабини айтинг қўлимиздан келса ёрдам берамиз дебсизлар. Олдинги саволим таҳоратим тез кетиб қолганлиги сабабли жума ва жамоат намозларига чиқолмаётгандим. Таҳоратда юрсам ел қистаб турганга ва орқа авратдан ел чиққанга ўхшайди, таҳоратсиз бўлсам бунақа ҳолат кузатилмайди. Бир хилда намозда ел қистайди, лекин мен қайтаришга ҳаракат қилганимда ел бўлади. Лекин аниқ чиққанига шубҳа қиламан ва шубҳа аниқ нарса кетмайди деб намозимни давом эттираман. Шу тўғрими? Шубҳа бўлса 1 таҳорат билан бемалол 2-3 маҳал намоз ўқийверайми?