Ассалому алайкум! Аёлимнинг қулоғини пардаси йиртилган экан. Ғусл вожиб бўлганда 1, 2кун ғусл қилса дарҳол қулоғи оғриб қолади. Қулоғидан сув келиб қийналади. Шу ҳолда нима қилади? Таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими? Кўп ҳолда ғусл олса шу аҳвол. Буни кўриб яқинлик қилишга ҳам қўрқиб қолганмиз. Даволатсак ҳам фойда бермади, чунки салга шамоллайди. Таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими ёки ғусл қиладими? Ғусл қилса касал бўлиб, намозни ҳам тарк қиляпди. Таяммум қилса соғлигига зарар йўқ, аммо ўқиган намози тўғри бўладими? Ўзи Ислом динига қизиқадиган солиҳа аёл.
– Ва алайкум ассалом! Қулоғига пахта тиқиб олиб ғусл қилса бўладими? Агар шунда зарар қилмаса шундай қилиб ғусл қилсин. Қулоғига зарари етадиган жойига масҳ тортиб, зарар қилмайдиган жойларини ювсин. Динимизда ҳеч қандай танглик йўқ. Валлоҳу аълам!