Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муслималар ва гўзаллик

22:40 / 30.06.2021 | Sakinabonu | 2132

Ассалому алейкум Зикр Ахли Хайьатлари.Бисмиллахир Рохманир Рохийм. Менда куп савол бор Биринчи саволим шундаким,хозир каналлар куп.Баьзилар уламолар учун,вафот этган олимлар учун,хусусан,Шайх Мухаммадсодик Мухаммад Юсуфнинг хотираларига багишланиб каналлар(Шайх Мухлисалари томонидан очилган деб ёзилган) очилган.Уларда асосан Шайхнинг гап ва маьрузалари куйилади ва ёритилади,Яна исломий ва нашидлар куйилади.Канал бу иши Билан бирга рекламалар куйиб боради.Каналдан уртача кунига рекламалар эвазига 50.000-60.000 яхшигина даромад килса булади.Саволим шундан иборатки бу пулларни уз харажатларига ишлатиши мумкинми?Ахир вакт ва мблар кетади.Ёки хайрия килиш керакми чунки,каналдаги нарсалар бошка каналлардан олинади. Яна бир саволим юз хакида.Биламизки Муслима аёл пардоз-андоз килиши мумкинмас.Агар Муслима билинар-билинмас пардоз килса хам мумкинмасми?Муслималар узига Оро бериши мумкинмас(атир сепиши,кош тердириш,маникюр килдириши),лекин уюзга маскалар куйиш мумкинми?Маскалар юзни окартириб,таранглаштиради. Киприкка ламинатция килдириш мумкинми?Киприкка нимадир суртади,2хафтада ута Узун киприк булади.3ойга якин киприк уз холатига кайтади.Шунака килдирсам узига Оро берган гунохкор хисобланмайманми? Куп савол берганим учун узр.Аллох сиздан рози булсин берган жавобларингиз учун.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). У каналларни бизга алоқаси йўқ. Иш фаолиятини ҳам билмаймиз.
2). Эри учун қилиши керак. Маҳрамларини олдида қилиб юрса ҳам бўлади. Бегоналар учун қилинса гуноҳкор бўлади.
Имом Насаий шундай ривоят келтирадилар:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзларига йўлиққан бир аёлда хушбўй ҳидни сезиб қолиб:
«Эй Жабборнинг чўриси, масжиддан келдингми?!» дедилар. У аёл:
«Ҳа», деб жавоб қайтарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
«Мен ҳабибим, Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Аллоҳ таоло ушбу масжидга хушбўй атир сепиб келган аёлнинг намозини то у аёл жунубликдан кейин ғусл қилгандек ғусл қилмагунича қабул қилмайди», деганларини эшитганман», 
дедилар».
Имом Термизий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир кўз зинокордир. Қайси бир аёл атир сепиб олиб, бир мажлис аҳли олдидан ўтса, бундоқдир, бундоқдир», деб оғир нарсани айтганлар.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ширали овоз билан эркаклар эътиборини тортишини ҳам ман қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
3). Ламинация қилинганида киприкнинг тагига таҳорат ва ғуслда сув ўтмаса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat