Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Ҳанифа ҳақларидаги ривоят

22:16 / 28 сентабрь | Mirumid | 285

Ассалому алайкум! Ислом.уз сайтида келган бир ҳикоя бўйича савол туғилиб қолди: "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Муҳаммад ибн Ҳасандан ривоят қилинади: «Ўғрилар бир кишининг уйига кириб, қимматбаҳо нарсаларини олишди, чиқиб кетаётиб, уй эгасига «Бирон кишига айтсам, хотиним уч талоқ бўлсин» деб қасам ичиришди. У ҳар куни бозорда ўзининг буюмлари сотилаётганини кўриб, ичи эзилар, лекин ичган қасами туфайли ҳеч кимга бу ҳақида айта олмасди. Ниҳоят, у мол аччиғида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан маслаҳат сўради. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ «Маҳаллангнинг имоми билан муаззинини чақириб кел», дедилар. Улар келгач, «Аллоҳ бу кишига буюмларини қайтаришини истайсизларми?» деб сўрадилар. Улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. «Ундай бўлса, ўзингиз билган ўғрию муттаҳамларни масжид ёки бирор ҳовлига тўплаб, битта-битта чақирасизлар. Ҳар бирини бу кишига кўрсатиб, «Мана бу ўғрими?» дейсизлар. Ўша кунги ўғрилар бўлмаса, «Йўқ, булар эмас» дейсиз, ўшалар бўлса, индамайсиз. Бу киши индамаган одамни ушлайсизлар» деб, масалани ечиб бердилар. Ўғрилар ушланди, бу киши уларнинг ўғри эканини айтмади, шунинг учун талоқ тушмади. Ўғирланган нарсалар эгасига қайтариб берилди. «Солиҳлар гулшани» китобидан ". Бу ерда уй эгаси масалани мазҳаббошимизга айтганида ахир талоқ тушмаганми ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масалани айтгану, лекин ўғриларни кимлигини айтмаган. Улар ўзларини кимлигини айтса талоқ тушишини қасамини ичирган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat