Шайҳ ҳазратлари. Мен сувда яшайдиган жониворлар ҳақид иккита фатво ўқиб қолдим. 1. Балиқлардан бошқасини ейиш жоиз емас. 2. Сувда яшайдиган жониворларни барчаси ейиш жоиз. Ҳозирда биз яшаётган мамлакатда овқатларда чиғаноқ, қисқичбақа, саккиз оёқ ва бошқа мавжудотлар бор. Бу ерда биродарлар бу овқатларни ейиш ҳақида фатво сўрашади. Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром, ҳаромни ҳалол деб қўйишдан қўрқяпмиз. Ҳазрат шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин. Жовобингиз учун Ташаккур. Жазакаллоҳу ҳойрон.
Ҳанафий мазҳабида балиқдан бошқа сув ҳайвонлари ҳалол эмас. Бошқа мазҳабларда ҳалол.