Бир инсон “одноклассники.ру” сайтида "Пайғамбаримиз с.а.в.нинг саҳобаларидан ҳозиргача тирик бўлган саҳоба ким?" деган саволни ўртага ташлади. Сўзсиз ҳар хил қарама-қарши фикрлар муҳокамаси бошланиб кетди. Савол муаллифи эса “Исо а.с.”ни саҳоба дея, Исро кечасида Расулуллоҳ с.а.в. билан кўришганлар ва “ҳозиргача тирик” деб жавоб берди. Маълумки, Исо ибн Марям а.с. Пайғамбаримиз с.а.в. башоратларига кўра қиёматга яқин тушадилар ва бу қиёмат аломатларининг энг катталаридан биридир. Исо а.с.ни саҳоба дейишга асос борми? Бу ҳақида Исломий манбаларда бирор маълумот келтирилганми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай гапни аввал ҳеч ким айтмаган. У кишини саҳоба деган гап тўғри эмас.