Ассалому алайкум! Ҳаммамизга маълум ароқ ва спиртли ичимликлар динимизда ҳаром ҳисобланади. Меҳмонни эса Аллоҳни омонати деймиз. Уйимизга тез-тез отамнинг дўстлари еб-ичгани келишади. Албатта, улар ароқ ва спиртли ичимликлар олиб келиб ичишади. Дадам ҳам уларга келма деёлмайди. Уйга ароқ ва спиртли ичимликлар ичгани келган меҳмонни ҳам ҳақлари борми? Уларни қандай кутиб олиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаққлари йўқ. Улар Аллоҳ берган ҳаққни поймол қилишибди. Уларни ичгани, чеккани каби қаттиқ гуноҳларида тенгма-тенг шерик бўласизлар. Валлоҳу аълам!