- Аввало намоз ўқиш учун ношаръий ишни қилишга рухсат сўраш жуда ҳам нотўғри иш. Нима учун келин, енгил иш – қош териш – да гапингизни олиб, ўта аҳамиятли иш намозда олмайди?! Агар иккисида ҳам гапингизни олганларида аъло иш бўлар эди. Ҳозирда сиз аввал намоз ўқи, намозни ўқишни яхшилаб йўлга қўйганингдан кейин айтган ишингга рухсат бераман, денг. Намоз ўқишга киришиши ила Аллоҳ инсофбериб қолса, ажаб эмас.