Ассалому алайкум! Бизни қариндошлар доим борди келди қилайлик қариндошлик йўқолмасин дейди. Лекин қариндошларникига ва ака укаларникига борганда махрам ва номахрамлар аралашиб юраверади. Бир дастурхон атрофида аёлу эркак ўтираверади. Ёки номахрам қариндош кирганда аврат жойларини беркитмайди яъни рўмол хам ўрамаслиги мумкин. Бу холатда исломда қандай қариндошлик қилиш керак бўлади. Ёки мусулмон эркак бир ўзи бориб хол ахвол сўраб турса етадими. Чунки тўйларда хам ва бошқа маросимларда эркак ва аёл аралашиб юраверади. Аралашиб юриш нотўғри деб кўп айтганман лекин умуман фойдаси бўлмаяпти. Хозирги бу мухитда қандай кариндошлик қилишимиз керак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар аралашиб юриш ва ўтиришлари жоиз эмас. Қаринидош уруғлар ҳар қанча силаи раҳм қилишсалар ҳам, шариат доирасидан чиқмаслиги керак. Шунинг учун тўй-маъракаларига бораверасиз, ношаръий ҳолат бўлса унда четда бўласиз. Сиз бориб туришингиз зиммангиздаги силаи раҳмни адо қилишингиз билан бирга уларнинг ҳам ислоҳ бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Гўзал тарзда уларга тушунтириб, ўзингиз ўрнак бўлишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!