Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бамдодга ухлаб қолган одам

16:29 / 30.09.2020 | Odamboy | 408

Ассалому алайкум! Шу сайтда берилган саволлар ичида "Бомдодга ухлаб қолса қуёш чиққандан кейин қазосини ўқимагунча пешинни ўқиб бўлмайди" деган саволга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимуллох "Рост" деб жавоб берибдилар. Мен бази бир пайтларда бомдодга ухлаб қолсам олдин пешинни суннатини ва фарзни ўқиб кейин бомдодни фарзини қазосини ўқир эдим ёки хуфтоннинг фарзидан кейин ўқир эдим. Унда бомдодни қазосини ўқимасдан ўқиган пешин намозлари нима бўлади? Қайта ўқишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга ўша ўқишингиз ҳам бўлаверади. У гап тартиб соҳибларига тегишли. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat