Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Видеодаги жавоб

16:19 / 30.09.2020 | Шахло Асатходжаева | 745

Ассалому алайкум! 2-3 кун аввал савол ёзгандим манимча жунатмабти. Агар такрор кетаетган бўлса узр. Мен сизларга касбим халолми номли савол билан мурожаат қилган эдим, яъни банкда ходимлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб олган ойлигим халолми деб. Сиз Азиз устозлардан жоиз деган жавобни олдим. Жавоб учун ташаккур. Тасодифан телеграмдаги каналда Шайх Усмон ал Хомис исмли инсоннинг рибовий банкда кредитга аралашмасдан ишлаш хам жоиз эмас, бу Аллоҳга қарши уруш очишда бирлашишдир, деган жавобларни кўриб қолдим. Бу билан сиз азизлардан олган жавобимга шубхаландим ёки бошка нарса демоқчи эмасман. Илтимосим мендан ранжиманг ёки эзма экан деманг. Билимсизлигим туфайли саволларим хам кўп. Алхамдулиллоҳ Қуръонга тушиш харакатидаман. Мен фақат шу видеодаги жавобга сизнинг муносабатингизни билмоқчиман. Янада таскин топиш учун. Албатта у инсон араб тилида гапирганлар таржимон уни узбекчага ўгирган. Тўғрими нотўғрими Аллоҳга маълум. Тўғрими икки йўл орасида қолдим. Биринчи саволимга сиз азизлардан жавоб олгунимга қадар агар пулим харом бўлса ишдан бўшашимни режаладим. Лекин рахбарларимиз бўшашни ўйламаслигимни, қанча керак бўлса дам олиб даволанишимни айтишди. Мақтанмоқчимасману ўз ишимни виждонан сифатли бажарганим учун бўшатишни хохлашмайди. Менга иш ўргатган рахбаримни хафа қилиб қўйишданам хижолатман. Шунга сизнинг ёрдамингизга мухтожман. Эртага иншаАллоҳ рўза тутиб хижоб ўрайман. Берган саволимдан кўнглингиз оғримаслигини Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ банкда рибога аралашмаган, масалан маош тарқатувчи кассир, пул ўтказмалари билан шуғулланувчи ходим(вестерн юнион каби), фаррош, қоровул, хайдовчи каби рибавий амалиётларга мутлақо аралашмайдиган шахсларни ишлашлари жоиз деганлар. Биз ҳам сизни саволингиздан шуни тушундик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat