Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтиш

00:00 / 11.03.2013 | eski savollar | 2963
Ассалому алайкум, Ҳазрат. Аллоҳ уммат учун қилаётган хизматларингизни барокатли қилсин.Масжидда сутрасиз намоз ўқувчининг олдидан қанчалик узоқдан ўтса бўлади?Хизмат сафари билан чет элда жума намозини ўқишга тўғри келяпти. Ўтган жумада шундай ҳол рўй берди. Икки ракат намоз ўқиб, олдинги сафга ўтмоқчи бўлганимда бир отахон намоз ўқиётгани кўриб қолдим. У кишининг олдидан ўтмасдан кутиб турдим. Икки киши 4 қадамлар олдиндан ўтмоқчи бўлишди. Мен уларга отохон намоз ўқиётганини кўрсатдим. Улар бу масофадан ўтиш мумкинлигини тушунтиришди ва ўтиб кетишди. Мен кўнглим бўлмай кутиб турдим. Ушбу ҳолатда ким тўғри йўл тутди? Яна шуки, масжид қавми ҳанафий мазҳабида бўлмаган қавм экан (Буни жума намози ва жума намозига аёлларнинг боришидан билдим).Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Умуман ўтмаслик керак. Уларда узоқроқдан ўтса бўлади деган гап бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat