Ассалому алайкум! 1. Агар бир одам ўзингинг гапига бошқаларни ишонтириш учун: "Агар фалон гапим ёлғон бўлса хотиним талоқ бўлсин деса" ва шу гапи рост бўлмаса. 2. Агар бир одам нияти қатъий эканини билдириш учун: "Фалон ишни қилмасам хотиним талоқ бўлсин" деса, аммо айтган ишини бажармаса ёки бажара олмаса, бу холатларда талоқ тушадими? Бу гапларни у одамнинг хотини эшитиши ёки эшитмаслиги холатни ўзгартирадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Талоқ тушади.
2). Талоқ тушади. Бу гапларни хотин эшитмаганлиги ҳукмга таъсир қилмайди. Яъни хотин эшитмаслигини фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!