Ассалому алайкум! Ойна цехида ишлайман, қўлим деярли ҳар куни кесилади. Оз миқдорда қон ҳам чиқади, аммо ерга оқгудек даражада эмас. Аммо 3-4 томчи. Мени тахоратим бузиладими? Агар бузилган тақдирда тахоратни айнан янгидан қилиб олишим керакми ёки қўл ювиш билан бошласам хам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат бузилади. Таҳоратни қўлни ювишдан бошлайверасиз. Тананинг бирор жойидан қон оққанда таҳорат қилинса авратларни ювиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!