Ассалому алайкум! Мен бир одамдан (танимайман) ишлатилган телфон сотиб олдим. Телни олишимда телфонни каропка документларини сўрадим, у одам йўқотганини айтди ва Худони ўртага қўшиб телфон ўзиникилигини айтди ва мен у одамга ишониб телни сотиб олдим. Орадан бир ҳафта ўтар ўтмас уйимга бир бола келиб мендаги телефонни каропка ва документларини кўрсатиб бу менинг телефоним эди мен йўқотиб қўйган эдим. Қайтариб берасизми деди. Мен эса бу телни сотиб олганман қандай бераман сизга телфон сизники бўлса эҳтиёт бўлинг эди телфонга этиборли бўлинг эди деб у инсонга тамбеҳ бердим. Мен телфонни у болага бермадим, чунки мен пулимга олган эдим. Мен ҳам билмас эдим йўқотилган телфон эканлигини. Азиз устозлар мен нима қилайин телфонни ўз эгасига берайинми? Телни қайтиб берсам мени зараримчи?
– Ва алайкум ассалом! Сиз сизга сотган одамни олдига боринг. Иложи бўлса ўша телефонни эгаси бўлган болани ҳам қўшиб олиб боринг. Пулингизни ўша одамдан қайтариб олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!