Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намозни ўқишни ҳоҳлиман, лекин, мен ҳар куни дам олишсиз ишлиман, 8 дан 6 гача ишлиман, уйга борганимча 7 бўлади. Болам бор, 2 ёш, боғчадан келиб фақат мен билан юради. Мендан бир қадам ҳам орқада қолмайди, инжиқ. Эрим соат 10-11 келади, овқатини қилиб бераман, ўғлимни эримга ташаб намозимни ўқиб оламан, ҳозир иккичисига ҳомиладор бўлганман, иккта бўлгандан кейин қандай ўқийман билмаяпман. Худди 5 вақт намозни ўқимаётганим учун гуноҳдан қўрқаяпман. Нима маслаҳат бера оласизлар? Бир аёл “мен ҳар кун ишдан чиқиб ҳамма намозни қазосини ўқийман” деди. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Сиз вақтида ўқишга ҳаркат қилинг. Намозни энг биринчи мақсадиз қилиб олинг, қолган ишларингизни Аллоҳ Ўзи тўғрилаб қўяди. Валлоҳу аълам!