Ассалому алайкум! Мен савдогарман, эркаклар костюм шимларини сотаман. Бозорда ночорлар, муҳтожлар кўп юришади шулардан бири олдимга келиб қолди. Менга кастюмим йиртилди дея костюмининг ички қисми йиртилганини кўрсатди. Ёнимда озроқ пул бор эди бердим кетмади яна кастюмини йиртилганини кўрсатиб тураверди. Менда бир нечта астатка костюм шимлар бор эди ичида энг яхшисини танладим, танлаган костюмимнинг озроқ жойи қизариб қолган экан, ҳалиги муҳтож одам хурсанд эди ва олди кийиб дуо қилиб кетти. Мени ичимни тирнаётган нарса эхсон учун дўконимнинг энг яхшиси костюмини беролмаганим. Муҳтож одам кетгандан кейин афсусланиб энг зўрини берсам бўларкан деб йиғлаб юбордим. Демоқчи бўлганим қилган эхсоним Аллоҳга хуш келармикан?
– Ва алайкум ассалом! Берганингизга ҳам раҳмат. Валлоҳу аълам!