Ассаламу алайкум қадрли Устоз.Устоз менинг дадам мен эсимни танибманки ичадилар. Мана 53 ёшга тўлдилар. Аллоҳ бизларни ҳидоятга бошлади. Шундан бери дадамга бу ичкиликни ташлаш, Аллоҳга қуллик қилиш керак эканлигини турли йуллар билан тушунтириб келмокдамиз. Дадам ҳурмат қиладиган инсонлардан ёрдам сўрадик. Барибир фойдаси бўлмади. Қандай ҳам фойдаси бўлсин. Уларнинг ўзи ҳам ҳидоятдан йироқда. Мен қўрқаманки, Аллоҳ дадамнинг жонини шу ҳолатда олмасин. Устоз яқинда Аллоҳнинг Ўзи қалбимга бир фикр берди. Дадам китоб ўқишни яхши кўрадилар. Шунга сизнинг китобларингиздан олиб, ҳадя килсаммикан, маслаҳат беринг. Устоз қайси китобларингиздан ҳадя қилай? Дадамнинг ҳаққига дуода бўлинг, илтимос, Устоз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Жуда ҳам яхши бўлади. Ажаб эмас, Аллоҳ ҳидоятга бошлаб қолса.