Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

кайнона-келин

00:00 / 23.06.2012 | eski savollar | 3729
Хазрат сизга бир кушнимизнинг илтимослари билан мактуб ёзмокдаман. Улар сизга салом ва соглик тилагач,уз муаммоларини сизга ёзишимни илтимос килдилар.Уларни 4 угиллари бор кийинчилик ва гохида етишмовчиликда тарбия килганлар Оилалари руслашган мухитда тарбия топган булишига карамай фарзандларига яхши тарбия берганлар.Улар ичкилик ва чекиш каби одатлардан узокда Биринчи угилларининг аёли билан жуда яхши муносабатда булишган бир-бирлари учун доимо хурмат билан муомалада булишган Лекин вакт утиши билан (бошка келинлар хам келгач орада гап ташиш бошланиб) иккиси бир-бирига тескари булиб колишди Кайнона келинидан куполлик ва узбошимчаликдан шикоят килади Келин эса кайнонасидан майда арзимас нарсаларни муаммо даражасига олиб чикишидан нолийди Куп каватли уйда яшаганимиз учун у ердаги тупалонлар бизга хам эшитилади Мен иккисини яхши таниганим учун хам мактуб ёзишга рози булдим.Хозир угиллар топармон булиб онаси учун хамма нарсани мухайё килишган Тилла асбоб ва уйдаги жихозлар хаммани хавасини келтиради Келини айнан шу нарсалар кайнонани узгартирган дейди.Хеч кимни менсимайди Оркасидан гийбат килади дейди.хакмкатдан хам шундай Арзимас бир стакан орадаги муносабатга совукчилик солди. Келин уни синдириб куйди Кайнона эса олдин уйидан олиб келгин бу киммат пулларин етмайди деб койиди хуллас шу оркали тупалон авжига чикди Угилеса орада кийналади Аёли билан бирор ерга борса ёки бир нарса харид килса уйда яна жанжал.Уйдан келинни хайдаши у меникига кириб дардини айтиб енгиллашади 1-2 соатдан кейин тел. килиб чакиришади Кайнона эса мен кийналиб угил катта килганман келин мени айтганимни килиши керак мени рози килмаса килган ишлари бир тийин Мени умрага олиб боргани ,мени хизматимни килгани учун олган савоблари ювилиб кетди Унинг худоси йук Мен айтсам углим у билан ажрашади дейдилар 15 йиллик бирга утган умр ахамиятсиз Хохласам уни 18 ёш кизга уйлантириб куяман дейдилар Менроса шу оила мавзусидаги макола ва китобларингизни укиш учун бердим Улар менда 30дан ортик хар бир китобингизни интизорлик билан кутиб харид киламан.Мана шу китобларингизни укиб улар менга сураб куринг айнан кайнона келин муносабатига багишланган кайси китобларини укий Агар узлари ёзганлари булмаса кимнинг китобини тавсия киладилар Балки мен хато килаётгандирман Айнан менинг яъни кайноналарнинг бурчлари вазифалари ёки уларни хакки нимадалигини курсатиб берувчи манбаа каердан олиш мумкинлигини сураб беришимни илтимос килдилар Аллох сизга сабр , матонат, шижоат ва Узининг мархаматини дариг тутмасин Ишларингизда ривож ва оилангизга фаровонлик тилаб дуо килучи муслима синглингиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- “Бахтиёр оила” китобини тавсия қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat