Ассалому алайкум! Бир танишимнинг газ тўлови учун пластик картамдан клик тизими орқали 1000000 ўтказиб бердим, у менга 1000000 нақд берди. Клик тизими картамга 10000 (сашбаск) қайтариб берди. Менга тизим қайтариб берган 10000 ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Пулни эгасига бериб қўйсангиз ихтилофдан чиқасиз. Яъни бир милион ўтказганга. Валлоҳу аълам!