Ассалому алайкум! Жумъа маъвизасида бир домла рибо ҳақида гапирганларида қуйидаги саволлар пайдо бўлди. Саволлар ноўрин бўлса узр. Бeрилаётган жавоблар учун ташаккур. «Рибононг 72 тури бор, булардан энг оддийсининг гуноҳи ўз онаси билан зино қилганни гуноҳи каби» Шу маънода ҳадис борми?
Савдогардан молининг яхшиларини танлаб олиш рибоми? Масалан олма олаётганда харидорнинг ўзи ҳам олмаларни саралаб солиши. Бир ишнинг нархини кeлишмай иш бошлаш рибоми? Масалан олдиндан кeлишмай таксига миниш.
Қарз бeраётганда қайтариш муддатини аниқ айтмаслик рибоми? Масалан дeкабрда қайтарарсиз дeйиш.
Ва алайкум ассалом! 1). Рибо деб ҳеч қандай эвазсиз олинган нарсага айтилади. Шунга кўра сотувчи билан бирор маълум нархга келишиб олгандан кейин, келишилганидан ортиғини танлаб олиш, эвазсиз олиш ҳисобланади. Аввалдан танлаб олишга келишиб олса, зарари йўқ. عن عبد الله بن مسعود قال رسول الله صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم : { الربا ثلاثة وسبعون بابا ، أيسرها مثل أن ينكح الرجل أمه ، وإن أربى الربا عرض الرجل المسلم رواه الحاكم Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Рибо 73 бобдир. Унинг энг енгили киши онасига никоҳланмоғлигидир. Риболарнинг энг қаттиғи мусулмон кишининг обрўсидир". Ҳоким ривояти. Яъни бекордан бекор мусулмон кишининг обрўсини тўкиш рибохўрликнинг энг каттасидир. Таксига келишмасдан чиқиш ижараи фосида ҳисобланади. Чунки бу етиб боргандан кейин жанжалга сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!