Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!Ҳурматли шайх ҳазратлари, тақдир тақозоси билан бир биродаримизнинг оналари вафот этди. Онахоннинг вафотидан кейин эр, уч ўғил ва бир қиз қолди. Шуларга қандай мерос тақсимланишини тушунтириб беришингизни илтимос қилиб сўраймиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ассаламу алайкум.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Эр тўртдан бирни олади.- Қолган меросни ўғиллар ва қиз еттига бўлишади. Уч ўғил икки бўлакдан, қиз бир бўлак олади.