Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасамни ичиб бузиб қўйиш

20:09 / 14.10.2020 | Madina | 1368

Ассалому алайкум! устозлар мен "Бир ишни қилмайман" деб қасам ичгандим, "Шу ишни қилсам бир "орзу"мга етмасликка розиман" дегандим. Афсуски, бу ишни қилдим каффорати учун 3 кун рўза тутдим, яна такрорланганда садақа бердим. Лекин яна бу иш такрорланди, Худо гувоҳ, бу такрор-такрор қилган ишим бошқаларга зарари тегадиган иш эмас, фақат нотоғрилигини биламан. Биламан, қасамга жуда енгил қарадим, гуноҳлигини билиб туриб уни кўп буздим. Устозлар, энди қўрқяпман йиллар давомида ўйлаганим- орзумни ўртага қўйганимдан ҳам афсусдаман. Айтинглар қандай йўл тутай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асло ундай шартларни қўйманг, қасам ҳам ичманг. 

عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «كُلُّ بَنِي آدَمَ خَطَّاءٌ، وَخَيْرُ الْخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барча одам боласи хатокордир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat