Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, қассоб ароқ ичиб ҳайвон сўйса ҳалолми ёки ҳаром? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ароқ ичган инсон гуноҳи кабира қилган бўлиб, фосиқ ва фожир ҳисобланади. Аҳли суна вал жамоа уламолари “гуноҳи кабира қилган киши иймондан ажрамайди” дейишади. Шунга биноан тасмияни айтиб сўган бўлса, сўйгани ҳалол. Валлоҳу аълам!