Ассалому алайкум! Мен мусофирчиликда. Россияда ишлайман, ишимиз шарномада 18:00 гача бошқа нарх, 18:00 кейин ишлаган соатимизга бошка нарх тўланади. Қастдан вақитни чўзиб, ишлаб ишламай вақт ўтказиб хақ олиш жоизми(халолми)? Мен шерикларимга айтиб тушунтиролмадим. Сизларни жавобингизни кўрсатардим.
– Ва алайкум ассалом! Ишчи келишувда белгиланган вазифани белгиланган вақтда бажариши зиммасидаги вожибдир. Уни бажаришда хатога йўл қўйиш, бепарволик қилиш ёки ҳаддидан ошиши шаръан жоиз эмас. Бундай ҳолатда йўл қўйган камчилиги миқдорича ойлик маоши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!