Ассалому алайкум! Мен тошкентда университетда уқийман бизга баҳорда 15 чи март куни 2 ҳафта 14 кунга деб карантин туфайли жавоб бериб юборган эди биз шунда мисол мен 2 ҳафтада қайтиб келаман деган ният билан тошкентдан наманганга келдим. Лекин карантин чузилиб мана 8 ойдирки ҳалиям намангандаман. Шайҳ Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг Муминнинг мерожи китобларида Мусофирнинг намози номли бобда шундай жумла келтирилган : " У жойда 15 кундан камроқ муддат туришни ният қилсаю ойлаб йиллаб қолиб кетсаям мусофир саналаверади. Агар борган жойида 15 кун ёки ундан куп қолишни ният қилган булса етиб бориши билан мусофир саналмайди. " Менинг саволим шундаки мен ҳам 14 кун қолишни ният қилиб келганман лекин карантин чузилиб 8 ой қолиб кеттим. Мен ҳам мусофир саналаманми ёки юқми. Намозларимни қандай уқийман қаср қилиб уқийманми ёки бутун қилиб. Шунга аниқлик киритиб беришингизни илтимос қилардим.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни уйингизга борган бўлсангиз ҳеч қанақасига мусофир ҳисобланмайсиз. Валлоҳу аълам!