Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳни зикридан қалблари қотиб қолганлар

18:52 / 22.05.2023 | Ruslan | 580

Ассалому алайкум! Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб қўйган шахс Ўз Роббидан бўлган нурда эмасми?! Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар.(Зумар 22). Шу оятдаги Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин деган жойини тушинтириб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу ояти каримада мўмин қалб билан кофир қалбнинг орасидаги фарқ очиқ-ойдин баён қилинади.
«Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб, ўз Роббидан бўлган нурда бўлган киши(қалби муҳрланиб, қотган каби бўлур) ми?!»
Албатта, Аллоҳ таоло кимнинг қалбини Исломга кенг очиб қўйса, ўша одамнинг қалби илоҳий нур ила тўлади, яъни унинг қалби тўла нур бўлади. Ўша нурли қалб ўз ҳаёт йўлини ҳам Ислом нури билан ёритади. Ҳар бир ишида, ҳар бир тасарруфида унга тўғри йўл кўрсатиб туради.
«Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин!»
Улар Аллоҳни зикр қила олмайдилар. Чунки қалблари тош бўлиб қотиб қолган. Қотган тош ичини нур ёритмайди. Уларнинг қалбига Ислом нури ҳам, иймон нури ҳам кирмайди. Аллоҳнинг зикри нури кирмайди. Ана ўшаларга вой бўлмай, кимнинг ҳолига вой бўлсин?!
«Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар».
Очиқ-ойдин адашувдадирлар. Уларнинг йўлини ёритадиган нурлари йўқ. Шунинг учун ҳам қоронғида адашиб, ҳалокат йўлига юриб кетадилар. Оқибатда ҳолларига вой бўлади.
Аслида эса Аллоҳ таоло бандаларига нурни, ҳидоятни Қуръон орқали тушириб қўйган эди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat