Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқиш учун тўловга куямизми

10:50 / 19.10.2020 | Umid mukhammadiev | 1045

Ассалому алайкум! Биз уч киши имом бухорий халкаро марказига курсга ўқишга киргандик, тўлов пули 892.000дан тўладик. Икки кун дарс ўтдик кейин карантин бошланиб ўқиш тўхтаб қолди. Биз вақтимизни мослаб айни қиш бахор ойларига ишимиз камроқ ва вақтимиз етарли бўлади деб шу вақтни танлаб ўқишни бошлаган эдик, лекин бизда куз ойларида иш тиғиз бўлгани учун бориб ўқиб келишга вақтимиз йўқ. Карантин тугаб айни бизга ноқулай вақтга ўқишга чақиришди. Биз вақтимиз йўқлигини иложи бўлса январ ойидан кейинги группаларга қўшишини сўрадик, лекин улар ўқисанглар хозир ўқинглар бўлмаса пулларингга куясилар, кейинги группаларга ўқисанглар тўловни янгидан тўлайсилар дейишди. Биз "сизлар олимсизлар, фиқхни сизлар ўқитасизлар, бизнингча бизни хаққимизни куйдираяпсизлар" дедик. Шу гапимиз тўғрими ва хақиқатда биз пулимизга куямизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсизлар. Гуруҳни ташкил қилганлар бу ёғини ҳам ўйлаб қўйишлари керак эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat