- Ҳа. Биров бир ерда ўн беш кун ёки ундан ортиқ туришни ният қилмаган бўлса, қанча турса ҳам намозни қаср қилиб ўқийди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда йигирма кун турганларида намозни қаср ўқиганлар. Ибн Умар ва бошқа саҳобаларнинг йўлини Озарбайжонда қор тўсиб қолганда олти ой қаср намоз ўқиганлар.