Ассалому алайкум Қадрли Устозим. Қилаётган ҳайрли ишларингизни Аллоҳ даргоҳида ҳусни мақбул айласин. Омин!Устозим руҳсатингиз билан Сиздан бу сафар Аср намози ва Тиш масаласи ва унга оид масала ҳақда со'рамоқчиман.1) Ман ҳозирда Чэт элда яшавояпман, ва шу билан бирга бу ерда Аллоҳга шукурки ибодатларни қилиш баҳтига мушарраф бо'лип юримман. Устозим Ман яшаётган мамлакатнинг ко'п қисми Шофеий мазҳаби асосида ибодатни қоим қилишади, шу мазҳаб эргашувчиларига қараб биз ҳам улар билан ибодатларимизни қоим қиламиз. Ман со'рамоқчи бо'лган нарса шуки Бу ерда Аср намозига Ҳанафий мазҳабига қараганда ваҳлироқ азон чақирилади, ва суннатга биноан азон чқирилиши билан жамоатга шошамиз, аммо ба'зи бир масжидаларда эса ҳанафий мазҳаби асосида ибодат қилинади, шу ерда биз бироз қийналяпмиз. Қадрли Устозим, Биз ҳанфий мазҳаби асосида ибодатни қилишимиз керакми ёки бу ерда аср намозига азон чақирилганда жамоатдан қолмасдан Аср намозини Шодеий мазҳаби асосида о'қийвурилйликми?2) Устозим Алҳамдулиллаҳ Пайг'амбаримиз :саw суннатларига биноан ибодатларимизни қоим қиляпмиз, аммо шу кунларда манда яна бир муаммо туг'илган. Яни Тишим касалланиб ковак ҳолига келган. Шу сабаб ковакдан бироз миқдорда қон сели ёки йиринг аралаш сел чиқиб туради. Ман ҳозирда таҳорат олгач ковак устига паҳта тиқиб ибодатларимни қиляпман ва ковакда паҳта бо'лганлиги сабаб ташқарига сел чиқмаяпти. Ҳамда таҳоратим синмагунча у паҳтани олмай намозларни о'қиб юримман. Устозим айтингчи ҳар намозга янги таҳорат олишим шартми ёки таҳоратим бо'лса бемалол намоз вақти кирганда таҳоратни янгиламай ибодат қилаверайми?Жавобингиоуз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бо'лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Ҳанафий мазҳабидаги масжидларга борсангиз яхши бўлади. Аммо бошқа мазҳабларга иқтидо қилиш манъ қилинмаган.2. - Тишдан таҳоратни бузувчи нарса чиқса, ҳар намозга таҳорат қиласиз.