- Таяммум таҳорат ва ғуслдан қуйидаги ҳолатларда ўринбосар бўлади; Сув бир мил узоқда бўлгани, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, аввалбошдан ёки давом этдириш ила ийд намозини ўқиш ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда.Бошқа ҳолатларда рухсат йўқ.