Ассалому алайкум! Бир эркак киши вафот этган бўлиб, ундан қуйидаги меросхўрлар бор: 1 та хотин; 4 та ўғил, шундан 1 таси қазо қилган бўлиб, ундан 2 та ўғил набира бор; 3 та қиз, шундан: 1 таси қазо қилган бўлиб, ундан 1 та қиз набира бор; 1 таси бева бўлиб ота қаромоғида, ундан 2 та ўғил набира бор. - саволим: бу холатда етим қолган набираларга ота ёки онаси орқасидан мерос тақсимланадими? - Биз қўйидагича ҳисоб қилмоқчимиз, шу тўғри бўладими? 1 хотинга 8 дан 1 улуш, тирик фарзандлар 3 ўғил ва 2 қизни ҳисобга олган ҳолда қолган 7 улуш 8 га бўлиниб, 3 ўғилга 2 ҳиссадан 6 ҳисса, 2 қизга 1 ҳиссадан 2 ҳисса.
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўғил қизлар турганида набираларга мерос тегмайди. Ўтиб кетганларга ҳам мерос ажратилмайди.
2). Тўғри. Валлоҳу аълам!