Ассалому алайкум! Милк қонашида туфцкдаги қон ранги ғолиб келса тахорат синишини каналдан ўқиб билдим, мени милким кун давомида оз-оздан(тахоратни синдирмайдиган миқдор) ва тез-тез қонайди. Савол: Тахорат синиши учун бирданига бир туфук миқдоридаги қон чиқиши керакми ёки оз-оздан бир неча соат давомида чиқиб шунча миқдорга етса хам бузиладими? Менда шундай хар 1.5 соатларда сарғиш бўлиб тушади.
– Ва алайкум ассалом! Қон чиқди деганингизда қарайсиз. Агар қизил бўлса таҳорат синади, сарғиш бўлса синмайди. Валлоҳу аълам!