Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат тўғрилиги

12:11 / 06.02.2022 | Abdulaziz | 965

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиётганмда ҳар ҳил ҳаёллар келади ва уларни ичида 3 4кундан бери мени қийнаб келаётган масалалар ечими мушкуладан чиқиш йўли ҳақида фикрлар келади эртакка ўхшаб туйилиши мумкин лекин ҳақиқатдан шу фикрни амалга оширсам кўп муаммоларм ҳал бўлади шунда бу аллоҳни менга солган назарими ёки шайтоннинг ҳийласми намоздан чалғитиш учун деб ўйлаб қоламан биродарлармга айтсам шайтон намоздан чалғитяпти дейишяпти мен намоздан муаммодан чиқиш учун ўқиётганга ўхшаб қолмаяптмикин деб қўрқяпман мен қандай йўл тутай этибор қилмай давом этайми ёки келган фикрлардан фойдаланайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ичида ибодатдан бошқа нарсаларни қасддан тафаккур қилишингиз намозингизнинг савобига нуқсон етказади. Хузуъ ва хушуъ ила ўқиган икки ракат намозингиз бу дунё ва ундаги барча нарсалардан афзалдир. Дунёнинг ишларини ҳам бажариш керак, лекин намознинг ажрини камайтириш эвазига эмас. Киши намозга киришгач барча эътиборини ибодатга қаратиши лозим. Оламлар Роббисининг ҳузурида тили билан зикр, тасбеҳларни айтиши, қуръон тиловат қилиши ва қалби эса дунё матоҳларида бўлиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat