Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ёд олган сураларни унитиб қўймаслик учун намозда уларни зам сура қилиб ўқийман; катта сураларни бўлиб-бўлиб, кичикларини эса ўз ҳолича. Шунда баъзида витр намозининг учинчи ракатига тиловати сажда бор суранинг сажда ояти тўғри келиб қолади, яъни зам сура сажда ояти билан тугайди. Саволим, шундай ҳолатларда тиловати сажда оятининг саждасини қачон қилишим керак, Аллоҳу акбар деб қулоқ қоқиб “Қунут” дуосини ўқишдан олдинми ёки намоздан кейинми? Қимматли вақтингиз учун раҳмат, Аллоҳ сиздан ҳам, ҳамма мусулмонлардан ҳам рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша намознинг саждаси, охирги ўқилган оят сажда ояти бўлгани учун, кифоя қилади.