Ассалому алайкум! Инсон мусофирлиги сабабли намозларини қаср қилиб ўқиса ният қандай қилинади? Мисол учун пешиннинг 4 ракатлик фарзини қаср қилиб ўқиш учун қандай ният қилинади?
– Ва алайкум ассалом! Қаср ёки тўлиқ дейиш шарт эмас. Пешинни фарзини ўқишни ният қилдим деса бўлди. Мусофир бўлса қаср қилади муқим бўлса тўғри ўқийди. Валлоҳу аълам!