Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушоқ

15:34 / 25.10.2020 | Азиза | 1355

Ассалому алайкум! 1 гап эшитдим, овқатланиб бўлиб стол артилганда унинг ушоғини пиёлага солиб бўлмайди қирғоқчилик бўлармиш. Қўлга хам олиб бўлмас экан, уни алохида махсус ажратилган идишга олиш керак экан. Шу тўғрими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарсанинг исрофи бор. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ дадасидан бир ҳикояни айтиб берадилар. 

Дадамнинг Азғармиён деган устозлари бўлар эди. У киши катта валиюллоҳлардан эдилар. Дадам бир бор ҳузурларига бориб у киши билан таомланган эканлар. Таомланиб бўлишгач дадам дастурхон қоқмоқчи бўлганларида устозлари “Муҳаммад Шафиъ, дастурхон қоқиш илмини биласизми” дедилар. У киши “Буни ҳам илми борми” деганларида, “Албатта, сиз еб бўлганингиз билан сиздан қолганини ейдиган махлуқотлар ҳам бор. Суякни фалон жойга қўйинг кучу, мушуклар еб кетади. Нонни ошганларини фалон жойга қўйинг қушлар еб кетади. Нонни увоқларини фалон тешик ёнига қўйинг чумолилар еб кетади” дедилар. Таом сиз билан биз учун қанчалик қадрли бўлса биздан ошган нарсалар ҳам улар учун шунчалик қадрли. Бу ҳам Аллоҳнинг махлуқотларига эҳсон қилиш ҳисобланади дедилар. 

Лекин сиз айтган гап мутлақо бемаъни, яъни бир аҳмақона гап. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat